Иссиқ атмосферада заҳарли газларни юзага келтириб чиқаряпти.
Бир неча кундан бери Англияда қайноқ ҳаво ҳарорати кузатилмоқда. Бундан нафақат мамлакат аҳолиси, балки олимлар ҳам қаттиқ хавотирга тушиб қолганлар.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, жазирама иссиқ атмосферада заҳарли газларни юзага келтириб, Англияни мураккаб аҳволга солиб қўйиши мумкин экан. Чунки 2003 йилда 38,5 даража иссиқлик натижасида мамлакатда вабо касаллиги тарқаб, юзлаб кишиларнинг ўлимига сабаб бўлганди.
Лондон мэри Содиқ Хон “Бундай даражадаги жазирама мамлакатимиз аҳолисини қийнаб қўйди. Агар бутун дунёда об-ҳавонинг исиши шундай давом этса, 2050 йилларга бориб, жазирама иссиқдан вафот этадиганлар сони ортади”, деган.
Дарҳақиқат, Англиядаги кузатилаётган жазирама одамларни қовуриққш билан бирга йўлларнинг асфальтларини ҳам эритиб, яроқсиз ҳолага келтирмоқда.
Британия газеталарида ёзишича, ҳозирнинг ўзида бир нечта йўлларда автомобиль қатновига тақиқ қўйилган. Жумладан А30 Хард йўли асфальти бутунлай эриб кетди.
Британия метеорология марказининг хабар беришича, бугун, 27 июль куни ҳам мамлакатда 38,5 даража иссиқ бўлади. Аммо эртадан бошлаб Англиянинг шимолий ҳудудларида ёмғир ёғилиши кутилмоқда. Бу эса англияликларни бироз ваҳимадан туширган.

Акмалхон Эшонхонов