...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Бельгия – бронза соҳиби!


20:57, 14.07.2018 Спорт
 3 141

Бельгия термаси Англияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Жаҳон чемпионатининг 3-ўрни учун кечган баҳс якунига етди.
 
Финалдан бир кун олдин бўлиб ўтган ўйинда Бельгия термаси Англияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионатининг 3-ўрнини эгаллади.
 
Ўйиннинг 4-дақиқасида Томас Менье ҳисобни очди, биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди. 82-дақиқада Эден Азар Жордан Пикфорд дарвозасини ишғол этиб, жамоасининг иккинчи голини киритди.
 
Шу тариқа, Бельгия терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатининг бронза соҳибига айланди. Англия эса 4-ўрин билан чекланди.
 
ЖЧ-2018. 3-ўрин учун.
Бельгия – Англия 2:0.
Голлар: Менье (4), Азар (82).
 
БельгияКуртуа, Компани, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, Витцель, Шадли (Вермален, 39), де Брюйне, Тилеманс (Дембеле, 78), Азар, Лукаку (Мертенс, 60).
 
Англия – Пикфорд, Жонс, Стоунз, Роуз (Лингард, 46), Магуайр, Делф, Лофтус-Чик (Алли, 84), Стерлинг (Рэшфорд, 46), Дайер, Триппьер, Кейн.
 
Огоҳлантиришлар: Стоунз (52), Магуайр (76).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бельгия Англия ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!