...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018: Хитой – Ўзбекистон учрашуви вақти ва жойи белгиланди


15:54, 20.07.2017 Спорт
 6 093

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Хитойни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ЖЧ-2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 9-туридан ўрин олган Хитой – Ўзбекистон терма жамоаси учрашувларига расмийларни тайинлади ва ўйиннинг бошланиш вақтини белгилаб берди.
 
Мазкур ўйинни шри-ланкалик ҳакамлар бошқаради. Бош ҳакам вазифасини Кришанта Дилан Перера Хеттиканканамге бажаради. Унга қанотларда Приянга Намал Паллия Гуруге ҳамда Палита Парракрама Дение Гедара ёрдам беради.
 
Хитой – Ўзбекистон учрашуви Ухань шаҳридаги “Wuhan Sports Center” майдонида бўлиб ўтади. Ўйин 31 август куни маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да старт олади.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Хитойни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси Хитой ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!