Жаҳон чемпионати 23 июлга қадар давом этади ва унда 1050 нафар спортчи 213 та медаль жамланмаси учун кураш олиб боради.
Кейинчалик яна бир спортчи Дониёр Солиев Ўзбекистон делегацияси ҳисобига иккинчи олтин медални қўшиб қўйганди.
Бугун, 20 июль куни пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар томонидан жамғарилган медаллар сони тўрттага етди. Эркаклар ўртасида найза улоқтириш бўйича баҳсларда иштирок этган Александр Свечников 71.01метр натижаси билан олтин медалга сазовор бўлди ва жаҳон рекордини янгилади.
Аёллар ўртасида кечган баҳсларда ўзбекистонлик спортчи Нозима Қаюмова 41.25 метр натижаси билан фақатгина Хитойлик рақиби Зао Юпинг (42.72 м.)дан ортда қолиб, кумуш медаль соҳибасига айланди. Австриялик Наталия Эдер (38.37м.) эса бронза медаль билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 23 июлга қадар давом этади ва унда 1050 нафар спортчи 213 та медаль жамланмаси учун кураш олиб боради.