Боланинг бош мияси шикастланиб, кома ҳолатига тушиб қолган.
Ойнадан пастга тушиб кетган болакай 5-шаҳар шифохонасига етказилган. Бу ҳақда “ПолитЭксперт” нашри хабар берди.
Болакай миясидан ёпиқ жароҳат олган. Унинг пешонаси лат еб, буйракдан жароҳат олган ва бошқа бир неча суяклари синган. Айни вақтда бола иккинчи даражали кома ҳолатида.
Хабарларга кўра, бола ва унинг 22 ёшли онаси ижарага олинган уйда ёлғиз бўлишган. Бола ойнага суянганча подоконникда турган. Хонанинг дераза ойнаси ёпиқ бўлса-да, боланинг оғирлиги ойнага тушиб, натижада дарз кетиб, синган ва бола пастга қулаб тушган.