...
МЕНЮ
ONLINE TV

22 августдан 50 000 сўм қийматдаги янги пул белгиси муомалага чиқарилади


17:31, 14.08.2017 Жамият
 15 386

Янги муомалага чиқарилаётган қиймати 50 000 сўм бўлган пул белгиси ҳозирда мавжуд пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 22 августдан қиймати 50 000 сўм бўлган янги пул белгисини муомалага чиқаради. Бу ҳақда Марказий банк Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Янги 50 000 сўм қийматидаги пул белгиси 144 х 78 мм ўлчамдаги ҳимояланган махсус қоғоздан тайёрланган. Унинг ўнг томонидаги кенг оқ рангли сатҳида Ўзбекистон Республикаси Герби ва “50 000” рақами кўринишида сув белгиси туширилган.



Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида “Дарча” ва 3D ҳажмли эни 4 мм бўлган ҳимоя ипи ўтказилган. Банкнот олд томонининг марказида Мустақиллик майдонидаги «Эзгулик» аркаси тепасидаги лайлаклар тасвирланган.

Купюранинг чап юқори қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви мавжуд. Ёзув “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI” сўз бирикмали такрорланувчи микроматнли чизиқ билан ажратилган. Микроматнли чизиқ остида “O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” ёзуви қайд этилган. 

Матн остида тўқ яшил рангдаги Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Банкнот чап томонининг пастида 50 000 рақами ва “ELLIK MING SO‘M” ёзуви бор. Юқоридаги барча тасвирлар ва ёзувлар бўрттирилган бўлиб, ушлаб кўрилганда сезилади.



Марказда Ўзбекистон Республикасининг ҳошияланган харитаси тасвирланган бўлиб, унинг фони “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI” сўз бирикмали такрорланувчи микроматн кўринишида ишланган. Чап тараф пастки қисмидаги ва оқ рангли сатҳда жойлашган “50 000” рақамлари тепасида еттита рақамли номери билан икки лотин ҳарфидан иборат серияси жойлашган.

Оқ рангли сатҳнинг пастки қисмида кўриш бурчагига қараб рангини бронза рангидан яшил рангга ўзгартирувчи ва ушлаб кўрилганда билинадиган бўртиб турувчи “50 000” рақами  мавжуд.

Банкнотнинг орқа томони чап қисмидаги оқ рангли сатҳда сув белгилари кўринади. Оқ рангдаги сатҳнинг юқори қисмида арка тасвири мавжуд бўлиб, ёруғликда кўрилганда банкнот олд қисмидаги тасвир билан бир-бирини тўлдиради.

Банкнотнинг марказида “ANJUMANLAR SAROYI” меъморий биноси тасвирланган. Остки фон нафис чизиқлар қўлланилган ҳолда ишланган миллий нақшинкор безаклар ва бўртиб тургандек таасурот уйғотувчи банкнот қиймати кўринишидаги рақамли тасвирлардан иборат.

Пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни жойлашган.
 
Янги муомалага чиқарилаётган қиймати 50 000 сўм бўлган пул белгиси ҳозирда мавжуд пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.
Дурдона Расулова 

Теглар:50 000 Янги купюра Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Султонов Р
08:05 15.08.2017

50000 сўмлик банкнот. Ўзбек сўмини қадри янада оша бошлабди-да. Супер Гипер Инфляция - бу ўзбекларга ёт бўлган тушунча.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар