...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қабул арафасида Олий таълим вазирлигида коррупцияга қарши тадбир


14:04, 11.06.2017 Жамият
 5 488

Тадбирда Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси прокурори шахсан ўзи қатнашди.

Қабул кунига оз фурсат қолаётган айни вақтда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим тизимида ички аудитни янада ривожлантириш, коррупцияга қарши кураш масалаларига бағишланган ўқув-сeминар ўтказилди.
 
Ўқув-семинар олий таълим муассасаларида коррупция ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ишларини тизимли йўлга қўйиш, бу иллат авж олишига йўл қўймаслик, унинг олдини олиш ва профилактикасини ташкил этиш масалаларига бағишланди.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси прокурори Худойберди Турсунбековнинг шахсан ўзи қатнашган.
 
Тадбирда вазирлик томонидан тасдиқланган “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Дастури”га алоҳида урғу берилган.
 
Бу каби тадбирларнинг қабул арафасида ўтказилиши ҳар йилги “сценарий”ларнинг давоми бўлмаслигига ишониб қоламиз.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Олий таъли вазирлиги Қабул коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар