...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентнинг Давлат маслаҳатчиси уюшмаган ёшлар билан учрашди


12:20, 21.07.2017 Жамият
 3 449

Учрашув 24 июлга қадар давом этади. Сиз ҳам ўз таклифларларингиз билан иштирок этишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг жорий йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли Фармони ижроси юзасидан Президентнинг ёшлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев Қашқадарёга ташриф буюриб, Китоб тумани уюшмаган ёшлари билан учрашди.
 
Учрашув чоғида корхона, ташкилот ва маҳаллаларга борган ҳолда ёшларни, айниқса, уюшмаган ёшларни қийнаётган муаммолар тингланиб, улар берган таклифлар юзасидан тегишли дастурлар ишлаб чиқилди.
 
Учрашув 24 июлга қадар давом этади. Сиз ҳам ўз таклифларларингиз билан иштирок этишингиз мумкин.
 
Шунингдек, ушбу ташриф давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз ва Китоб туман Кенгашларига раис сайланди.
 
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз шаҳар Кенгашига Шерзод Исломов, Шаҳрисабз туман Кенгашига Абдишукур Янгиев ва Китоб туман Кенгашига Жасурбек Расулов сайланди.
Бобур Жалолов

Теглар:Ёшлар иттифоқи Давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар