...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент ҳаммасини билади: камераси бўлмаган “гаишник” пора олиш пайида бўлади


15:07, 22.12.2017 Жамият
 12 121

Президентга кўра, ЙҲХ ходимлар формасига жаҳон амалиётида қўлланилиб келинаётган мини камералар ўрнатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 декабрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ЙҲХ ходимлари формасига видеокамера ўрнатилишини маълум қилди.
 
Президентга кўра, ЙҲХ ходимлар формасига жаҳон амалиётида қўлланилиб келинаётган мини камералар ўрнатилади. Ходимларининг видеокамераси бўлмаса, ҳайдовчилар у билан гаплашмаслиги керак, у ҳам видеокамерасиз автомобилларни тўхтатишга ҳақсиз бўлади.
 
“Камера бўлмаса у пора олиш пайида бўлади”, дейди Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев вилоятлар ўртасидаги йўл-патруль хизматлари фаолияти тугатилишини маълум қилган эди. 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномаси ЙҲХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар