Ҳозирги вақтда тиббиёт ходими учта қотиллик бўйича айбланган, прокуратуранинг маълумотига кўра 2012-2016 йиллар оралиғида 50 нафар бемор, шу усулда ўлдирилган бўлиши мумкин.
Тергов тахминларига кўра, 42 ёшли Давиде Гарафало укол қилаётган вақтида, беморларнинг танасига шприц ёрдамида ҳаво юборган, натижада улар эмболиядан вафот этишган.
Вафот этган беморларнинг яқин қариндошлари карахт ҳолга тушиб қолган вақтда, тиббиёт ходими уларга, сицилия мафиясига алоқадор дафн маросимини уюштирувчи бюронинг хизматини таклиф қилган. Тиббиёт ходими, ҳар бир қурбони учун 300 евро миқдорида ҳақ олган.
Таъкидлаш керакки, тиббиёт ходими хизматидан вафот этган беморларнинг барчаси, тузалмайдиган касал ҳисобланган, фақат икки нафарининг ёши катта бўлгани учун, уларнинг ўлими бўйича суриштирув ишлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан синчковлик билан олиб борилмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бу ерда эвтаназия эмас, балки ғаразли мақсадда қилинган қотиллик тўғрисида гап бормоқда. Ҳозирги вақтда тиббиёт ходими учта қотиллик бўйича айбланган, прокуратуранинг маълумотига кўра 2012-2016 йиллар оралиғида 50 нафар бемор, шу усулда ўлдирилган бўлиши мумкин.