...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Матбуот котиби Алламжонов лавозимидан озод этилди


22:26, 03.10.2018 Жамият
 12 603

Комилжон Алламжоновнинг нима сабаб лавозимдан озод этилгани маълум эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ижро этувчи аппарати раҳбари ўринбосари Комилжон Алламжонов бугун, 3 октябрь куни лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда "Qalampir.uz" манбаси хабар бермоқда.

Комилжон Алламжонов бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида энергетика соҳаси бўйича ўтказилган йиғилишдан сўнг, лавозимидан озод этилгани айтилмоқда. Комилжон Алламжонов ушбу лавозимга Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 1 декабрдаги қарори билан тайинланган эди. Комил Алламжонов ўзининг журналистик фаолиятини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телерадиоканали “Давр” информацион дастурида муҳаррир сифатида бошлаган.

Сўнг, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси Матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлади. Фаолияти давомида кўплаб лойиҳаларга бош-қош бўлган Алламжоновнинг кейинги йиллардаги фаолияти “Миллий” телеканали билан боғланди. Алламжонов телеканал муассиси сифатида кўрилади. Айни дамда Комилжон Алламжоновнинг нима сабаб лавозимдан озод этилгани маълум эмас.

Теглар:Комилжон Алламжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар