Вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Яна бир ҳолатда ушбу халқаро аэропортда парвозини якунлаган Қарши шаҳар, Пахтазор маҳалласида истиқомат қилувчи Азамат Қурбоновнинг қўл юклари унинг ўзи томонидан тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли уяли телефон хотирасида ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 255 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа ҳамда 135 дона фотосурат борлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолат бўйича Азаматдан телефон хотирасида аниқланган нопок лавҳалар қаердан пайдо бўлгани сўралганда, яқин дўсти томонидан телефон хотирасига жойлаштирилганини ва бу ҳолатда гўёки ўзининг айби йўқлигини маълум қилди.
Якунда фуқаролар Содиқжон Рамазонов ҳамда Азамат Қурбоновга нисбатан Қарши шаҳар Жиноят ишлари бўйича судининг қарорлари билан мос равишда 1 048 425 сўм ҳамда 449 325 сўмдан жарима жазолари тайинланди. Далилий ашё сифатида олинган планшет ва қўл телефонлари, нопок лавҳа ва фотосуратлардан тозаланиб, давлат эгалигига ўтказилди.
Фуқароларимиз шуни билиб олишлари керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига кўра, порнографик мазмундаги маҳсулотларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш тақиқланган.
Эслатиб ўтиш керак, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек, уни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб қилиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.