Қирғизистон фуқароси Бахтиёрнинг қўл телефони хотирасида ҳам жами 77 дона порнографик мазмундаги фотосуратлар ва 9 та видеолавҳа борлиги аниқланди.
Шахсий кўрик натижасида фуқаронинг ички кийимига беркитилган “Micro” русумли флешка хотирасида диний мазмундаги видеоролик ва 84 та диний мазмундаги аудиороликлар борлиги аниқланди.
Россия Федерацияси фуқароси Отабек Эргашбоевнинг ёнидан ҳам божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, қиймати 3 миллион сўмлик “Samsung Galaxy S7” русумли уяли қўл телефони ва унинг хотирасида жами 30 та диний мазмундаги аудио-видеороликлар борлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикасига кириб келган, Қирғизистон Республикаси фуқароси Ҳусниддин Қодировнинг ёнидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, қиймати 1,5 млн сўмлик “Samsung Galaxy S6” русумли телефон аппаратининг хотирасида 119 та порнографик мазмундаги видеолавҳалар борлиги аниқланди.
Ўзбекистон миллий ахборот агенлиги хабарига кўра, Қирғизистон фуқароси Бахтиёр Эргашев божхона назоратидан ўтказилганда “Samsung Galaxy” уяли қўл телефони хотирасида ҳам жами 77 дона порнографик мазмундаги фотосуратлар ҳамда 9 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрь кунги 1871 сонли фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига шавқатсизликни, диний ақидапарастликни, миллатлар ўртасида нифоқ келтириб чиқарувчи, шунингдек, порнографик мазмунга эга бўлган барча турдаги аудио ва видео материалларни олиб кириш қатъиян тақиқланади.