Ўзбекистон Президенти шарафига икки давлат байроқлари кўтарилган. Фахрий қоровул саф тортди.
2017 йилнинг 21 ноябрь куни соат тахминан 22:23лар атрофида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Корея Республикасига жўнаб кетган эди.
Самолёт тахминан 6 соат вақт давомида 4849 км масофани босиб ўтгач, Сеул халқаро аэропортига етиб борди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва унга ҳамроҳлик қилган мамлакатнинг биринчи хоними Зироатхон Ҳошимова Корея Республикасининг расмий шахслари томонидан тантанали равишда кутиб олинди.
Жанубий Корея Республикаси расмийлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Маросимдан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олганлиги маълум қилиган.