Жиноий иш тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилди.
Жумладан, Хитойдан фуқаро Ш.Сатторова номига юборилган почта жўнатмасида миқдори аниқ қайд қилинмаган оддий тақинчоқлар юборилгани кўрсатилган бўлса-да, божхона кўриги давомида қонунбузарлик ҳолати фош қилинди.
Жўнатмадаги салкам 5 кг. 300 гр. оғирликдаги тақинчоқлар аслида оддий эмас, балки кумушдан тайёрлангани аниқланди. Экспертиза хулосасига кўра, 8 турдаги 1800 донадан ортиқ кумушдан ишланган ушбу тақинчоқларнинг умумий қиймати салкам 82 млн сўмни ташкил қилар экан.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан айбдор шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 182-моддасининг 2-қисм “а” банди билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилди.
Шунингдек, Туркиядан фуқаро Д.Агзамов номига юборилган почта жўнатмасини божхона кўригидан ўтказиш давомида божхоначилар яна бир қонунбузарлик ҳолатини фош қилишди. Жўнатмада божхона декларациясида кўрсатилмаган 11 турдаги 7700 дона дори воситалари борлиги аниқланди. Қиймати 54 млн сўмлик ушбу дори воситаларининг орасида Ўзбекистон Республикасида фойдаланишга рухсат этилган дори воситаларининг Давлат реестрига киритилмаганлари ҳам бор экан.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан қонунбузилиш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий иш юритилиб, кўриб чиқиш учун тегишли суд идораларига юборилди.