Буюк Британиядаги Mi5 жосуслик хизматининг агенти Жон Хопкинс малика Диананинг ўлими қандай ташкил этилганини маълум қилди.
Разведкачи операциянинг тафсилотларини ошкор этмаган бўлса-да, маликанинг ўлими Букингем саройи томонидан унинг бошлиғига буюртма қилинганини тан олди.
Хопкинснинг сўзларига кўра, ўша вақтда малика Диана Британия монархияси учун жиддий хавф туғдирган.
“Диана саройнинг жуда кўп сирларини билар эди. Бундан ташқари, унда қасос олиш нияти бор бўлиб, у исталган вақтда бирор-бир баёнот билан оммага мурожаат қилиши мумкин эди. Бир куни хўжайиним менга уни ўлдириш кераклигини, буйруқни эса шаҳзода Филипп берганини айтди. Биз операцияни шундай ташкил этишимиз керак эдики, ҳамма бу автоҳалокат деб ўйлаши лозим эди. Мен буни қиролича ва мамлакат учун қилдим”, деб тан олди Хопкинс.
Операция тафсилотлари ўта махфий сақланган. Букингем саройи эса Британия ОАВ билан улар воқеа ҳақида қандай маълумот бериши тўғрисида келишиб олишган. Қироллик оиласи вакиллари малика Диана ўлимига ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Маълумот ўрнида, малика Диана 1997 йилда 31 август куни Парижда юз берган автоҳалокатдан ҳалок бўлган. Воқеанинг сабаби бугунги кунгача ҳам аниқланмаган.
Тахминлардан бирига кўра, ҳайдовчи маст бўлган. Бошқа вариантда эса автомобиль юқори тезликда папараццидан қочгани айтилади.
Эслатиб ўтамиз, шаҳзода Филипп Буюк Британия қироличаси Елизаветта II нинг турмуш ўртоғи бўлиб, у 21 июнь куни шифохонага ётқизилган эди.