З.Аллашова ҳам худди шу усулни қўллаган ҳолда 116 қути сигареталарни яширин равишда олиб чиқаётган пайтда фош қилинди.
Қўшни давлат фуқароси Л.Ҳамраеванинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўраб-суриштириши давомида маълум қилинмаган 124 қути сигареталар яширилгани аниқланди.
Божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида ушбу тамаки маҳсулотлари сумканинг ички ён томонлари астари ичига яширилган экан, дейилади Бухоро вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабарида.
Унинг ҳамроҳи З.Аллашова ҳам худди шу усулни қўллаган ҳолда 116 қути сигареталарни яширин равишда олиб чиқаётган пайтда фош қилинди.
Шунингдек, туркиялик Я.Мустафа ўзи бошқараётган юк автотранспорти кабинасидаги ётоғининг тўшаклари орасида 1100 АҚШ доллари, унинг юртдоши Г.Абдулкадир эса автотранспортнинг давлат рақами орқасига 1100 АҚШ доллари, Х.Харун эса автотранспорт салони ичига 500 АҚШ долларини яширганча олиб чиқишга уринишгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар божхона суриштирув ва текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.