Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 1 февраль куни янги ҳужжатни имзолаган. Унга кўра, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Вазирлар Маҳкамаси тасарруфидан чиқарилган.
Ҳужжат билан ЎзМАА Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва коммуникациялар агентлиги сифатида қайта ташкил этилади. Мазкур агентлик директори эса лавозим ваколатларига кўра, Президент Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
Маълумки, ЎзМААга 2018 йилнинг 28 ноябрь куни Президентнинг собиқ Матбуот котиби Комилжон Алламжонов бош директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди. Янги тузилмада ҳам Алламжонов ўз лавозимида қолган.
Алламжонов ЎзМААда иш бошлагандан сўнг, кўп ўтмай ўзгаришлар кўзга ташлана бошлади. ЎзМАА фаолиятининг назорат қисмини четга суриб, ОАВ ва журналистларга дўстона қўл чўзди. Энг аввало ЎзМАА биносида кузатилган ўзгаришлар ижод аҳлининг кайфиятини, қарашларини ўзгартирди. У ёпиқ бино кўринишидан, очиқ, мулоқотга тайёр ва янги ғояларни қўллаб-қувватловчи позициясини намоён этишни бошлади. Қолаверса, ЎзМАА ташаббуси билан давлат ташкилотлари раҳбарлари билан матбуот анжуманлари ташкил этиш йўлга қўйилди.