...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзини жабрланувчи қилиб кўрсатган “эртакчи”, энди жиноят ишида гумонланувчи


17:34, 20.10.2017 Жамият
 6 847

Жиноят иши тўғрисида била туриб, сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда ёлғон хабар берган шахс аниқланди.

Жиноятни яшириш, унинг очилишига кўмаклашмаслик, терговни чалғитишга уриниш салбий оқибатларга олиб келувчи ҳолатдир.
 
15 октябрь куни, фуқаро Нуриддин Фурқат ўғли Акбаров  Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг “102” тизимига мурожаат этиб, ўз бошқарувидаги Nexia автоуловида 4 нафар номаълум шахсларни йўловчи сифатида Бектемир тумани ҳудудига олиб келаётган вақтда, улар ўткир тиғли жисм билан уни қўрқитгани, қўл-оёқларини скотч билан боғлаб, автомобилнинг юкхонасига жойлаштирганликлари айтади.
 
Автоулов ёқилғи қуйиш шохобчасида тўхтаган вақтда у скотчланган оёқ-қўлларини ўзи мустақил равишда ечиб, юкхонадан тушиб қочганлигини, номаълум шахслар эса машинани эгаллаб олиб қочиб кетганликларини маълум қилади. Ушбу жиноятни содир қилган номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўрайди.
 
Нуриддин Акбаров томонидан берилган хабарга кўра, тергов-тезкор гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, жиноятни фош қилишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширишга киришади.
 
Зудлик билан Тошкент ҳудудида хизмат ўтаётган шахсий таркибга Нуриддин Акбаров тасвирлаган номаълум шахсларни аниқлашга қаратилган топшириқ (ориентировка) берилади.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 267-моддаси 3-қисми “в” бандига асосан транспорт воситасини олиб қочиш, транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида босқинчилик йўли билан содир этилиши аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
 
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида Акбаров, бир-бирига қарама-қарши кўрсатмалар берганлиги, ҳодиса содир бўлган жой ва вақтига нисбатан кўрсатувларида тафовут мавжудлиги, далилий ашё сифатида тақдим қилган нарсалари эса кўрсатмаларига тўғри келмаслиги натижасида, у томондан хабар қилинган жиноятга нисбатан ходимларда шубҳа уйғонади.
 
Тергов-тезкор гуруҳи ходимлари томонидан ҳар бир ҳолат синчковлик билан текширилиши натижасида, Акбаров томонидан аризада баён қилинган ҳолатлар ўз тасдиғини топмасдан, унга нисбатан ҳеч қандай жиноят содир этилмаганлиги аниқланади.
 
Ушбу ҳолатда Нуриддин Акбаров йўловчи сифатида олиб бориб қўйган номаълум шахслар томонидан режалаштирилган хонадон ўғирлиги жиноятидан хабар топгач, бу ҳақда  ички ишлар органларига мурожаат қилиш ўрнига, ўзини уларга иштирокчилик гумонини бартараф этиш чораларини кўрганлиги аён бўлади.
 
Шу сабабли Акбаров, гўёки ушбу шахслар томонидан унга нисбатан юқорида баён қилинган жиноят содир этилганлигини саҳналаштириб, ёлғон хабар берганлиги маълум бўлган.
 
Дастлаки тергов жараёнида жиноят иши Жиноят Кодексининг 237-моддаси 2-қисми “а” банди яъни, жиноят тўғрисида била туриб, айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда ёлғон хабар беришга қайта малакаланиб, Акбаров ишда гумонланувчи тариқасида жалб этилган.
 
Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этаётгани маълум қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ёлғон хабар бериш Сунъий далиллар вужудга келтириш Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар