...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон–Қирғизистон: Кўксаройда тор доирадаги учрашув бошланди


16:04, 05.10.2017 Жамият
 2 472

Кўксарой қароргоҳида Алмазбек Атамбоев шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Бугун, 5 октябрь куни Ўзбекистон Президентининг Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон Республикаси президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
 
ЎзА хабарида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортгани айтиб ўтилди. Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
 
Шундан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бошланди. Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши режалаштирилган.
 
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини кутиб олгани, Мустақиллик майдони ҳамда “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи Кўксарой қароргоҳи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар