...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари тор доирада учрашув ўтказишди


14:30, 16.09.2017 Жамият
 2 119

Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бугун, 16 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевни Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
 
ЎзА хабарида давлат раҳбарлари дастлаб тор доирада учрашув ўтказгани, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилгани айтиб ўтилган эди.
 
Ташриф доирасида Нурсултон Назарбоев Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида иштирок этди.
 
Ундан олдинроқ Қозоғистон Республикаси президенти “Мустақиллик ва эзгулик” монументи пойига гул қўйди, Тошкент шаҳридаги “Қалдирғочбий” (Толе би) мақбарасини зиёрат қилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Нурсултон Назарбоев ташрифи Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар