Йўловчилардан 30 нафари ҳалок бўлган ва 10 нафари жиддий жароҳат олган.
Нигерия йўл хавфсизлик хизмати матбуот котиби Биси Казеем берган маълумотга кўра, мамлакатнинг Логос-Ибодан йўналишидаги автомобиль трассасида икки йўловчи автобус тўқнашиб кетган. Бу ҳақда “Theaustralian.com.au” хабар бермоқда.
Биси Казеем баёнотига кўра, икки автобусда жами 40 нафар йўловчи бўлган. Улардан 30 нафари ҳалок бўлган ва 10 нафари жиддий тан жароҳатлари олган.
Жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Йўлларнинг ҳолати ёмонлиги ва ҳайдовчиларнинг бефарқлиги сабаб мамлакатда тез-тез автоҳалокатлар содир бўлиб туради.
Воқеа бўйича Нигерия полицияси томонидан суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ҳабибуллохон Азимов