Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари тор доирадаги учрашувларни ўтказдилар.
Бундан аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари тор доирадаги учрашувларни ўтказган эдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев мулоқотни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирмоқда.
Музокарада Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини кутиб олгани, Мустақиллик майдони ҳамда “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.