...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон–Қирғизистон: стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланди


18:47, 05.10.2017 Жамият
 2 188

Икки мамлакат ўртасида турли йўналишдаги ўндан ортиқ ҳужжат имзоланди.

Бугун, 5 октябрь куни Қирғизистон президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келгани, Кўксарой қароргоҳида раҳбарлари тор доирадаги ҳамда кенгайтирилган таркибдаги музокаралар бўлиб ўтгани ҳақида хабар бериб ўтдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев мулоқотни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар.
 
Олий даражадаги Ўзбекистон–Қирғизистон музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
 
Хабарда Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик, дўстлик, аҳил қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлаш тўғрисида декларацияни имзолаганлари айтилган.
 
Бундан ташқари, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг турли соҳаларига доир 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини Тошкент халқаро аэропортида кутиб олгани, Алмазбек Атамбоев Мустақиллик майдони ҳамда “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилган кўргазмага ташриф буюрди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи Кўксарой қароргоҳи Стратегик шериклик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар