...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Жанжаллашаётган аёл ўз ўлимини видеога олаётганини билмаган эди...


18:37, 05.10.2017 Олам
 14 374

Уч нафар боланинг онаси турмуш ўртоғига қўшнисининг ҳақоратларини исботламоқчи бўлган.

Бразилияда 22 ёшли аёл тасодифан ўз ўлимини видеога муҳрлади. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, уч нафар боланинг онаси бўлган аёл қўшниси билан тортишиб қолган.
 
22 ёшли Вильен Матеис қўшни эркак билан бўлган жанжални телефон камерасига суратга олган. Бу орқали у турмуш ўртоғига қўшнисининг ҳақоратларини исботламоқчи бўлган.
 
Аёл ва эркак ўртасида жанжал юзага келган вақтда қўшни киши кутилмаганда чўнтагидан пистолетни чиқарган ва Вильен Матеисга қарата бир неча марта ўқ узган. Аммо эркак шундан кейин ҳам тинчланмаган, у аёлнинг ёнига келиб, унинг жойи “шайтонлар орасида” эканлигини айтган.
 
Ўқотар қуролдан жароҳатланган аёл шифохонага олиб борилди, аммо у хушига келмай туриб жони узилди. Кейинроқ полициячилар видеолавҳада муҳрланиб қолган қўшни эркакни қўлга олишган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Бразилия Жанжал Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!