...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон президенти саноат маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюрди


13:13, 05.10.2017 Жамият
 2 908

Мустақиллик майдонига ташрифдан сўнг Алмазбек Атамбоев Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида кўргазмага ташриф буюрди.

Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.
 
ЎзА хабарига кўра, олий мартабали меҳмон Ўзбекистон мустақиллиги, порлоқ истиқболи ва эзгу ниятларининг рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
 
Бугун, 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбоев “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.
 
Кўргазмада икки мамлакатнинг сўнгги йилларда иқтисодиёт соҳасида эришган ютуқлари, саноатнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган компаниялар маҳсулотлари, илмий-ишлаб чиқариш марказларининг инновацион лойиҳа ва ишланмалари намойиш этилаётгани хабар берилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи Мустақиллик ва эзгулик монументи Саноат маҳсулотлари кўргазмаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар