Кўплаб тадбиркорлар АҚШ долларини сотиб олиш учун миллий валютада маблағ тўплаганларини — валюта сотиб олишга талаб ошганининг сабаби сифатида кўрилиши мумкин.
Бугун, 5 октябрдаги биржа савдоларида АҚШ долларининг миллий валютага нисбатан курси 2 сўмга кўтарилди.
Кеча, 4 октябрь кунги савдоларда биржа курси 8049,00 сўм қилиб белгиланган бўлса, бугун Ўзбекистон республика валюта биржаси савдоларида АҚШ долларининг янги қиймати 8051,00 сўм қилиб белгиланди.
22 сентябрь куни ҳам биржа савдоларида АҚШ доллари курсининг олдинги кундагига қараганда 3 сўмга қимматлашгани ҳамда 8069 сўм этиб белгилан эди.
Валюта биржаси савдоларида АҚШ доллари курси 8100 сўмдан 8049 сўмга қадар тушиши кузатилди. Бироқ бу курснинг биржа савдоларида фақат тушишини англатмайди.
Кўплаб тадбиркорлар АҚШ долларини сотиб олиш учун миллий валютада маблағ тўплаганларини — валюта сотиб олишга талаб ошганининг сабаби сифатида кўрилиши мумкин.
Тижорат банкларида нақд хорижий валюта тез орада йўлга қўйилиши ва бунинг учун Марказий банк томонидан кўрсатма берилиши — АҚШ доллари курсининг ошишига сабаб бўлиши турган гап.