Facebook компанияси ҳар сонияда 323 АҚШ доллари ишлаб топаётгани маълум қилинди.
Microsoft компанияси эса секундига 521 доллар миқдоридаги маблағ ишлаб топмоқда. TitleMax томонидан яқинда олиб борилган тадқиқотларга кўра, биринчи ўринга лойиқ кўрилган Apple компанияси ҳар секундда ҳозирча 1444 доллар ишлаб топаётган бўлса-да, яқин вақт оралиғида бу маблағ миқдори ортиши таъкидланди. Бу ҳақдаги барча маълумотлар эса TitleMax нашрида эълон қилинди.
Ахборот технологиялари соҳасида “Олма” тасвири туширилган компанияга, Google нинг онаси ҳисобланган Alphabet компанияси ҳозирча камроқ бўлса-да, рақобат қила олиши мумкинлиги айтилмоқда. Ҳозирда бу компания ҳар сонияда 615 доллар фойда кўраётгани айтилмоқда.
Шунингдек, Facebook компанияси ҳам ҳар секундда кўп маблағ ишлаб топаётган компаниялар қаторидан жой эгаллаган. Ушбу компания сониясига 323 АҚШ доллари ишлаб топаяпти.
Бир қарашда бу маблағ миқдори унчалик кўп кўринмасада, бу сонни 60дақиқага ёки бир кунлик рақамларга кўпайтирсак катта миқдордаги рақамлар келиб чиқишини тасаввур қилиш қийин эмас, албатта.