...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ ва Мексика ўртасида чегара деворининг қурилиши бошланмоқда


16:56, 05.10.2017 Олам
 2 037

Мексика ва АҚШ ўртасидаги чегара девори узунлиги 3 минг километрдан ошиши режалаштирилган.

АҚШ ва Мексика ўртасида чегарага девор қуриш ишлари бошланди. Шу тариқа Америка ҳукумати қўшма штатлар президенти Дональд Трампнинг сайловолди ваъдасини амалга оширишни бошлади.
 
Бетон конструкция ой охирига қадар буткул тугалланади. Деворнинг баландлиги 9 метрни ташкил қилади.
 
Дональд Трамп ноқонуний миграцияга чек қўйиш учун девор қуришни мақсад қилди. Шу билан бирга Дональд Трамп лойиҳа учун Мексика пул тўлаши лозимлигини таъкидлади. Аммо Мексикага бу таклиф маъқул бўлмаган.
 
Лойиҳа қиймати 20 миллиард долларга баҳоланди. Трамп бу пулларнинг бир қисмини АҚШ Конгрессидан талаб қилган бўлса, кейинчалик пулларни Мехикодан қабул қилишга умид билдирмоқда. Ҳозирча АҚШ раҳбари 1,5 миллиард доллар сўради.
 
Маълумот учун, Мексика ва АҚШ ўртасидаги чегара девори узунлиги 3 минг километрдан ошади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Мексика АҚШ Чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!