...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик спортчи Тунисда яна бир медаль соҳибига айланди


17:46, 11.04.2018 Спорт
 1 672

Улуғбек Рашидов финал йўлланмаси учун бўлган курашда имкониятни бой бериб қўйди ва...

Туниснинг Ҳаммамед шаҳрида таэквондо (WTF) бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.
 
Бугун, 11 апрель мусобақанинг иккинчи кунида ўғил болалар ўртасида -51 ва -55кг, қизлар ўртасида эса -46 ва -49 кг вазн тоифаларида жанглар ўтказилди.
 
Жаҳон чемпионатида -51 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Улуғбек Рашидов совриндорлар қаторидан ўрин олишга муваффақ бўлди.
 
У дастлабки босқичларда бразилиялик Габриэл Альвес (25:5), малайзиялик Имон Фирдавс Насриддин (25:7), нимчорак финалда грециялик Дикаиос Мичалакакос (25:13), чорак финалда россиялик Анатолий Иаринни (18:8) мағлуб этди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
Финал йўлланмаси учун бўлган курашда Улуғбек эронлик Амир Валипурга 11:17 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан чегараланди.
 
Эронлик спортчи финалда озарбайжонлик Хонўғлон Каримовдан устун келиб, олтин медаль соҳибига айланди.
 
Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг биринчи куни -45 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Амирбек Тўраев шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан ўрин олганди.
 
Маълумот учун, Улуғбек Рашидов яқиндагина Хаммамедда бўлиб ўтган лицензион турнирда олтин медалга сазовор бўлиб, III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритганди. Рашидов мураббий Собир Назаралиевнинг шогирди ҳисобланади.
 
Жаҳон чемпионати 13 апрель, пайшанба куни якунига етади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Улуғбек Рашидов таэквондо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!