Буэнос-Айресда III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига старт берилди.
Таэквондо бўйича -48кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини қилаётган Улуғбек Рашидов мусобақа давомида Мўғулистон ва Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб борди.
Ҳал қилувчи жангда эса у афсуски россиялик Дмитрий Шишкога имкониятни бой бериб қўйди ва якунда кумуш медалга эга чиқди.
Таъкидлаш жоизки, кумуш медални қўлга киритган Улуғбек Рашидов Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов томонидан қўмита логотипи туширилган махсус соат билан тақдирланди.
“Олтин медаль учун бироз омад етишмади. Аммо мусобақанинг биринчи кунидаёқ медаль қўлга кирита олганимиздан хурсандмиз. Умид қиламизки, бундан кейин медалларимиз сони янада кўпаяди ва юқори натижалар билан Ўзбекистон халқини хурсанд қиламиз”, деди Бош котиб.