Давлат Раҳбари ўтган йили Сирдарё вилоятига ташриф буюрганди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил Сирдарё вилоятига ташриф буюрганди. Давлат Раҳбари ташрифи давомида мажлис ўтказиб, Янгиер шаҳридаги автостанция ўрнида замонавий автостанция қуришни буюрган эди.
Президент топшириғига биноан Янгиердаги автостанцияси куни-кеча қуриб битказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобил транспорти агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Автостанция қурилишига 480 миллион сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, “Қишлоққурилишбанк” автостанция майдонини асфальтлаш учун 180 миллион сўм кредит ажратиб берган.
Ҳозирда автостанция 18 та стационар ва 3 та транзит йўналишлар бўйича йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Акмалхон Эшонхонов