Гулистон туман ҳокими Абдумавлон Абдуаҳатович Ибодуллаев лавозимидан озод этилди.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ Сирдарё вилояти ҳокими қарорига асосан, Гулистон туман ҳокими Абдумавлон Абдуаҳатович Ибодуллаев лавозимидан озод этилиб, Шавкат Алибекович Ғафуров Гулистон туман ҳокими лавозимига тайинланди.
Шавкат Гафуров – 1965 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 2012 йилдан шу кунга қадар Сирдарё вилояти “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти директори лавозимида ишлаб келган.