Ушбу тақиқлар қабул қилинганидан кеийн, 60 кундан кечикмасдан кучга кириши керак бўлади.
Санкциялар ўз “мева”сини бера бошлаганда, АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритишни режалаштирмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси АҚШ Конгресси ҳужжатлар базасига жойлаштирилган.
Янги санкциялар тўплами Россиянинг давлат қарзлари билан боғлиқ ҳар қандай молиявий амалиётни тақиқлашни кўзда тутади. Бундан ташқари, Россия Марказий банки, Миллий фаровонлик фонди ва Федерал ғазначилик томонидан чиқарилган қимматбаҳо қоғозлар билан савдо қилишга ҳам тақиқ қўйилиши мумкин.
Санкциялар “Сбербанк”, ВТБ, “Газпромбанк”, “Россельхозбанк”, “Промсвязбанк” ва “Внешэкономбанк”га ҳам алоқадор бўлиши айтилмоқда.
Ушбу тақиқлар қабул қилинганидан кеийн, 60 кундан кечикмасдан кучга кириши керак бўлади.
Маълумотларга кўра, Россиянинг “Скрипаль иши”даги “иштироки” иқтисодий босимнинг кучайтирилишига сабаб қилиб кўрсатилган.