...
МЕНЮ
ONLINE TV

БААдаги Гран-При турнирига Ўзбекистондан борадиган таэквондочилар маълум бўлди


17:54, 20.11.2018 Спорт
 1 363

Ўзбекистон таэквондочилари БААнинг Фужайра шаҳрида WTF бўйича Гран-При турнирида иштирок этадилар.

Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондо WTF бўйича Гран-При турнири бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг турли мамлакатларидан энг кучли таэквондочилар иштирок этадилар. Беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Гран-Прида Ўзбекистон шарафини Дмитрий Шокин, Никита Рафалович ва Нигора Турсунқуловалар ҳимоя қилади.



Маълумот учун, мусобақа ғолиби 6000 АҚШ доллари ва 80 рейтинг очкосига эга бўлади. Кумуш медаль соҳиби 3000 АҚШ доллари ва 48 рейтинг очкоси билан мукофотланади. Бронза медалига сазовор бўлган спортчи эса 1000 АҚШ доллари ва 28,8 рейтинг очкосини ўз ҳисобига қўшиб қўяди.
Бобурмирзо Умаров 

Теглар:Бирлашган Араб Амирликлари Гран-При таэквондо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!