...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев “Tashkent city”га келди


18:08, 20.11.2018 Жамият
 6 444

Президент жорий йилнинг 6 апрель ва 1 июнь кунлари ҳам бу ерга ташриф буюрган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев айни дамда пойтахт Тошкентдаги Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғида қурилаётган “Tashkent city” халқаро бизнес маркази қурилиш ва лойиҳалаштириш ишлари билан танишмоқда. QALAMPIR.UZ манбаси хабар етказди.
 
Маълум қилинишича, Президент “Tashkent city”га тушдан сўнг ташриф буюрган. Унга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамроҳлик қиляпти.
 
Президент жорий йилнинг 6 апрель ва 1 июнь кунлари ҳам бу ерга ташриф буюрган эди.
 
Шавкат Мирзиёев бугуннинг ўзида Юнусободдаги қурилиш ва лойиҳалаштириш ишлари билан ҳам танишиши кутилмоқда. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Tashkent city 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар