Озарбайжонда таэквондо ITF йўналиши бўйича II халқаро турнири бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада уч нафар спортчи билан қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик спортчилардан Наврўзбек Акобиров (-35 кг), Муҳаммаджон Мустафоев (-22 кг) ва Шоҳруҳхон Турсунов (-71 кг) ўз вазн тоифаларида ва тур баҳсларида 1-ўринни қўлга киритиб, олтин медалларга сазовор бўлди.