...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уч нафар таэквондочилар Вьетнамдан Ўзбекистонга қайтди, қолганлари Италияга жўнаб кетди


12:26, 30.05.2018 Спорт
 1 700

Ниёз Пўлатов, Мадина Маннопова ва Сардор Тоировлар қайтиб келишди.

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида таэквондо WTF бўйича Осиё чемпионати якунига етди. Қитъа биринчилигида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллаганлар.
 
Кеча, 29 май куни мусобақада иштирок этган бир қатор спортчилар Тошкентга етиб келдилар. Уларни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбарлари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва ОАВ ходимлари кутиб олишди.
 
Юртимизга Осиё чемпионати совриндорларининг уч нафари – Ниёз Пўлатов, Мадина Маннопова ва Сардор Тоировлар қайтиб келишди. Терма жамоамизнинг қолган етакчи спортчилари эса 1-3 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Гран-При турнирида иштирок этиш учун Италияга жўнаб кетган.
 
“Катталар ўртасидаги Осиё чемпионатидан қайтиб келдик. Ушбу мусобақада бронза медалини қўлга киритдим. Баҳсларда ҳиндистонлик ва хитойлик рақибини мағлубиятга учратдим. Финал йўлланмаси учун кечган жангда эса вьетнамлик спортчига кичик ҳисобда ютқазиб қўйдим. Кейинги мусобақаларда энди олтин медални қўлга киритишга ҳаракат қиламан. Ушбу ютуқни қўлга киритишимда мураббийларимнинг ҳиссаси катта. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман”, деди мусобақанинг бронза медали совридори Мадина Маннопова.
 
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида совриндор бўлган ўзбекистонлик таэквондочилар рўйхати қуйидагича кўриниш олган:
 
Олтин:
-74кг: Никита Рафалович
-67кг: Нигора Турсунқулова
 
Кумуш:
-87кг: Жасур Бойқўзиев
 
Бронза:
-80кг: Максим Рафалович
-63кг: Сардор Тоиров
-46кг: Мадина Маннопова
-58кг: Ниёз Пулатов
-87кг: Дмитрий Шокин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Таэквондо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!