Учрашувда икки давлат ўртасида ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Яқиндагина Финландия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Мария Элина Лиивала Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиғини топширди.
Абдулазиз Комилов Элчини Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади. Унга юқори ва масъулиятли лавозимда самарали фаолият кўрсатишини тилади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Финландия кун тартибининг муҳим масалалари муҳокама қилинди ҳамда турли соҳалардаги, жумладан, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашилди.
Учрашувда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия фаолиятини қайта тиклаш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.