2002-2016 йиллар давомида 300 нафардан ортиқ ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.
21 феврал куни соат 06:30да Тошкент халқаро Аэропорти орқали олдинги йиллар давомида Германия клиникаларида даволаниш учун юборилган 14 нафар болалар – самарқандлик Аббос Санақулов, Бегматов Зуҳриддин, Руҳшона Ёрова, Эркин Қодиров, Тошкент вилоятидан Дилфузахон Тўраева ва Динара Пардаева, бухоролик Азамат Аҳмадов, Умиджон Тўрев, Шаҳзода Худойбердиева, Қашқадарёлик Заҳро Ибрагимова, Наманганлик Одина Носиржонова, Бобур Игамбердиев, Ойбекжон Ҳиматалиев, Тошкентлик Моҳирабону Ҳасановалар соғломлаштирилиб юртимизга қайтиб келишди.
Маълумот учун, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Унга кўра, 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болалар Германия клиникаларида даволанади ва реабилитация қилинади. 2002-2016 йиллар давомида 300 нафардан ортиқ ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.