Финалда Шокин АҚШ вакили Жонатан Хели устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Халқаро турнир рейтингида энг кўп очко жамғарган 8 таэквондочи билан биргаликда мезбон спортчилар ҳам баҳслашди.
87 килограммдан оғир бўлган таэквондочилар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин чорак финалда бразилиялик Мигель Соаресни 3:0, ярим финалда эронлик Омид Амидийни 5:0 ҳисобида энгиб, финалга йўл олди. Финалда Шокин АҚШ вакили Жонатан Хели устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.