...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда янги тизим жорий этилади


19:59, 05.07.2018 Жамият
 5 589

Қарорга мувофиқ электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва бериш тизими – “E-VISA” жорий этилади.

Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва бериш тизими – “E-VISA” жорий этилади.
 
“E-VISA” тизими:
 
хорижий фуқароларнинг кириш визасини расмийлаштириш учун Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат этишларини бекор қилиш;
 
хорижий фуқарони визани олиш учун мурожаатини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш;
 
визани расмийлаштиришда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
 
визаларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш орқали электрон кириш визасини расмийлаштиришнинг марказлаштирилган тизимини яратишни назарда тутади.
 
Бундан ташқари 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда хорижий фуқароларнинг турли тоифаларига қуйидаги қўшимча виза режимларини жорий қилиш бўйича таклиф киритиш бўйича мутасадди идораларга вазифалар юкланди:
 
“Silk road” – Ипак йўли мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилаётган туристлар учун бошқа мамлакатлар виза белгиларини тан олиш имконияти;
 
“Vatandosh” – келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлганлар ва уларнинг оила аъзоларига – беш йиллик виза;
 
“Golden visa” – йирик хорижий инвесторлар учун – ўн йиллик виза.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Виза 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар