Уни таъсис этиш масаласи халқ муҳокамасига қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ушбу кўкрак нишони Халқ таълими соҳасида баркамол авлодни вояга етказишда фидокорона меҳнат қилаётган, мустақилликни мустаҳкамлаш, маънавиятни юксалтириш, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий ва жамоатчилик фаолияти, ватанпарварлик фазилатлари билан эл-юрт ўртасида ҳурмат қозонган фаол, ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган халқ таълими тизими педагог ва ходимларга берилиши кўзда тутилган.
Эътиборлиси, кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар Халқ таълими бошқармалари, вазирлик тасарруфидаги республика ташкилотлари ва муассасалари кўкрак нишони билан тақдирлашга номзодларни ҳар йили 1 июнгача Халқ таълими вазирлигига тақдим этиши мумкин.
Кўкрак нишонига тавсия этиш, тақдим этилган тавсияномаларни кўриб чиқиш ва кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни танлаб олиш тартиби ҳамда ҳар йилги тақдирланадиганлар квотаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Маълумот учун, мазкур кўкрак нишони бўйича таклифлар Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида шу ойнинг 19 октябрига қадар қабул қилинади.

Дилмуроджон Раҳимов