У 50 йил давомида опера йўналишида ижод қилиб келган.
Машҳур испан опера қўшиқчиси Монсеррат Кабалье 85 ёшида вафот этди. У сўнгги кунларда саломатлигидаги муаммолар сабабли Барселонадаги шифохонага ётқизилган эди. Бу ҳақда “Efe” ахборот агентлиги маълум қилди.
Монсеррат Кабалье 1933 йилда Барселонада туғилган. 50 йил давомида опера йўналишида ижод қилиб келган. Фаолияти давомида 88 та рол ижро этган. Унинг “Барселона” қўшиғи 1992 йил Олимпия ўйинлари мадҳияси сифатида ижро этилган.
Унинг жарангдор овози ва ташқи гўзаллиги Монсерратни дунё юлдузига айлантирган.
Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, опера юлдузининг дафн маросими 8 октябрь куни Барселонада бўлиб ўтади.

Шаҳруллохон Лутфиллохонов