...
МЕНЮ
ONLINE TV

Беморнинг қорнида унутиб қолдирилган скальпел иши судгача етиб боради


13:07, 16.01.2018 Олам
 3 084

Тернер операция вақтида унинг қорнида скальпелни унутиб қолдирган жарроҳлар сабаб шифохонани судга бермоқчи.

Аввалроқ, Грузиялик аёлнинг қорнида тиббий қисқич асбоби қолиб кетгани тўғрисида хабар берган эдик.
           
Американинг Коннектикут штатида яшайдиган Гленфорд Тернер операция вақтида унинг қорнида скальпелни унутиб қолдирган жарроҳлар сабаб шифохонани судга бермоқчи. 
 
Гленфорд Тернер Уэст-Хейвен шифохонасида жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган. Орадан тўрт йил ўтгандан кейин у қорнидаги оғриқ ва бош айланишидан шикоят қилиб, шифокорларга мурожаат қилган. Рентген текширувчи давомида унинг қорнида жарроҳлар томонидан унутиб қолдирилган скальпель борлиги аниқланган.
 
Тернер шифокорларнинг хатосини тўғрилаш учун яна бир марта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказишга мажбур бўлган. Бу муаммонинг ҳал қилиниши учун штатдан сайланган сенатор Ричард Блюменталь ҳам аралашишга мажбур бўлган.  
Обил Сафаров

Теглар:Скальпел Операция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!