Жаҳон банкининг бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келмоқда.
Жаҳон банкининг делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф дастурига биноан Ўзбекистон ва Жаҳон банки Гуруҳи ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ҳукумат ва Олий Мажлис Сенатида учрашув ва музокаралар олиб борилади.