...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Беморнинг ошқозонидан 639 дона мих магнит ёрдамида олиб ташланди!


11:03, 04.11.2017 Олам
 4 858

Эндоскопия текшируви ўтказилганидан сўнг унинг ошқозонида бир уюм “темир симчалар” борлиги аниқланди! Унинг оғирлиги...

Калькутта тиббиёт коллежи шифокорлари 639 дона михни ютиб юборган ҳиндистонлик эркакни бундай “юк”дан халос қилишди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар бермоқда.
 
Эркак қориндаги ва ошқозондаги оғриқ, кўнгил айниши каби ташхислар билан шифохонага олиб келинди. Эндоскопия текшируви ўтказилганидан сўнг унинг ошқозонида бир уюм “темир симчалар” борлиги аниқланди!
 
Гап шундаки, ҳиндистонлик эркакнинг ошқозонида узунлиги қарийб 5 см келадиган 639 та мих борлиги аниқланди. Михларнинг оғирлиги 1,3 кгни ташкил қилди.
 
Икки соатлик операция давомида жарроҳлар беморнинг қорнини 10 см узунликда кесиб, магнит ёрдамида михларни чиқариб олишди.
 
Шифокорлар михларнинг учи ўткир бўлсада, эркакнинг ички органларига зарар етмаганини таъкидлашди.
 
Аниқланишича, бемор эркак шизофренияга чалинган ва у тез-тез тановвул қилинмайдиган жисмларни ютиб қўяди. Ҳозир у махсус шифокорлар (психиатрлар) назорати остида даволанишни давом эттирмоқда.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Жарроҳлик операцияси Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!