...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йўқолган алпинист танаси 26 йил ўтиб топилди


19:09, 06.10.2018 Олам
 4 980

У таққан занжир тана кимга тегишли эканини билишга ёрдам берган.

26 йил олдин бедарак йўқолган Ҳасан Тарим исмли турк алпинистининг танаси топилди. Бу ҳақда “Demirören” ахборот агентлиги хабар бермоқда. Таримнинг бўйнидаги занжири тана кимга тегишли эканини билишга ёрдам берган.
 
Тарим 1992 йил 21 ёшида  бедарак йўқолган эди. У уйдан Алп тоғларига чиқиб кетади, шу билан ундан дарак бўлмайди.
 
Таримнинг жияни Али Таримнинг айтишича, алпинист германиялик шериги билан 1992 йил Алп тоғига чиқиб кетади. У ерда бахтсиз тасодиф туфайли икки алпинист музликда сирпаниб, пастга қулайди. Шундан сўнг, кўп маротаба амалга оширилган қидирув ишлари натижа бермайди. Орадан 26 йил ўтиб, 2018 йилда Алп тоғига чиққан алпинистлар уларнинг таналарини кўриб қолади ва маҳаллий полицияга хабар беради.
 
Топилган тана ҳозирда Туркияга жўнатилган.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Алпинист Ҳасан Тарим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!