Пайшанба, 7 декабрь куни тоғнинг баланд чўққисини забт этган алпинистлар пастга тушишда, қор кўчкиси рўй бериши оқибатида ҳалок бўлганлар ва ном-нишонсиз йўқолиб қолганлар.
Mehr агентлигининг хабар қилишича, Эронннинг ғарбий қисмидан қутқарувчилар 4 алпинист жасадини топиб олишган ва яна шунингдек, улардан 5 нафари бедарак йўқолган деб эълон қилинди.
Агентлик маълумотларига кўра, 15 кишилик алпинистлар гуруҳи Ошторанк тоғининг энг баланд нуқтасига кўтарила олишган.
Пайшанба, 7 декабрь куни тоғнинг баланд чўққисини забт этган алпинистлар пастга тушиш вақтида қор кўчкиси рўй бериши оқибатида ҳалок бўлганлар ва ном-нишонсиз йўқолиб қолганлар.
Ҳукумат қутқарув-қидирув ишлари бошлаб юборганлигини маълум қилган бўлса-да, ҳозирги қадар бирор ижобий натижага эришишнинг имкони бўлмаган.
Аввалроқ эса, шу ҳудуддаги Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари Реза Ариа “Улар совуқ ҳарорат туфайли ҳалок бўлишган” деб Tasnim агентлигига хабар килган эди.