...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда сув парисига ўхшаш чақалоқ дунёга келди


16:47, 09.12.2017 Олам
 8 383

Шифокорлар боланинг икки оёқлари онасининг қорнидаёқ бир-бирига ёпишиб ўсганлигини айтишган.

Ҳиндистонда туғилган чақалоқ онаси ва унинг туғилишига гувоҳ бўлган барчани ҳайратга солди. Умуман инсоният тарихида жуда ҳам кам учрайдиган бу ҳолат ҳақиқатдан-да ҳайратланарли воқеа бўлди.


 
23 ёшли аёл туғруқ вақтида ҳеч нарсани пайқамаган ва чақалоқни дунёга келтиргач, боланинг “сув париси” кўринишида эканлиги кўриб ҳайрон қолган.
 
Бола туғилгач шифокорлар уни на ўғил бола ва на қиз бола эканлигини, балки бола кўпроқ сизу биз тасаввур қилган сув парисига ўхшаб кетади. Барчани бир неча дақиқа шок ҳолатга солиб қўйган чақалоқ афсуски бор-йўғи тўрт соат умр кўрди.
 
Шифокорлар боланинг икки оёқлари онасининг қорнидаёқ бир-бирига ёпишиб ўсганлигини айтишган.
 
РИА ахборот нашрига кўра, бундай ҳолат нафақат Ҳиндистонда балки бутун дунёда жуда кам учрайдиган ҳолатдир.
 
Шифокор Судип Сахга кўра, бундай ҳолат ҳомиладор онанинг шифокорларга келиб учрамагани ва етарли тиббий ёрдам олмаганлиги ортидан юзага келади, афсуски кўпчилик оналар етарли маблағ тополмай шундай аянчли аҳвол вурбонига айланишмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ҳиндистон Сув парисига ўхшаш чақалоқ Ҳайратланарли воқеа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!